Роналду Ўзбекистон клубига қарши ўйин олдидан баёнот берди
- 10-октябр, 05:34
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Португалия терма жамоасидаги воқеалар туфайли бир неча кундан бери футбол жамоатчилиги диққат марказида турган "Ан-Наср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони Про-лигаси 8-туридан ўрин олган учрашувда гол урди.
Ўз майдонидаги "Ад-Дирия" клубини қабул қилган риёдликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду рақиб устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг фикр билдирди.
«Иш бажарилди. Энди навбатдаги ўйинга!» — деб ёзди Роналду ижтимоий тармоқдаги X саҳифасида.
"Ан-Наср" ушбу учрашувда рақиб дарвозасини жавобсиз уч марта ишғол этиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳисобни 23-дақиқада Криштиану Роналду очди — бу унинг клублар ва терма жамоа учун урган голлари сонини 980 тага етказди.
Таъкидлаш лозимки, Роналду профессионал фаолияти давомида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади ва унинг ҳар бир голи янги рекорд сифатида қайд этилади.
Бу баҳснинг 35-дақиқасида Саму Кошта мезбонлар устунлигини оширди, 77-дақиқада эса Кингсли Коман учинчи голни урган ҳолда якуний ҳисобни ўрнатди.
Бу ғалабадан сўнг Роналду жамоаси очколарини 19 тага етказиб, турнир жадвали пешқадами "Ал-Қодисия"ни қувиб етди. Бироқ "Ан-Наср" ҳозирча тўплар нисбати бўйича рақибидан орқада турибди.
Клубнинг навбатдаги учрашуви 12 октябрь куни ўз майдонида Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Нефтчи"га қарши Осиё Элит Чемпионлар Лигаси доирасида бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 23:15 да старт олади.
Саудия Арабистони чемпионати доирасида эса "Ан-Наср" 15 октябрь куни сафарда "Ал-Аҳли"га қарши майдонга тушади.
Ўзбек боксчиси қозоғистонлик рақибини сафдан чиқаргани маълум бўлди
Ҳусанов принципиал рақиб “Ливерпуль”га қарши ўйнайдими?
Ҳусанов кутилмаган хушхабар олди!
“Трансфер бомбаси”: Европанинг 100 йиллик клуби нега ўзбек футболчисини олди?
Ўзбекистон юлдузлари Германиядаги 2026 йилги шахмат Бундеслигасини бошлади