
"Рома" мухлислари ўз футболчиси ҳақида ҳақоратомуз баннер кўтаришди
- 29-январ 2023, 19:33
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Николо Дзаньоло "Рома"да ўйнашдан ва ҳатто машғулот ўтказишдан ҳам бош тортди. Бу ҳақда Жозе Моуриньо шанба кунги матбуот анжуманида гапирди. Шу билан бирга, ярим ҳимоячи хоҳишига қарамай, қишки трансфер ойнаси охиригача клубни тарк этмаслиги кутилмоқда.
Дзаньолонинг хатти-ҳаракати нафақат клубни, балки мухлисларни ҳам ғазаблантирди. Римдаги жойлардан бирида улар 23 ёшли футболчига қарши тажовузкор баннер осиб қўйишди. "Хоин ва шаъни йўқ," - дейилганди баннерда.
Аввалроқ, италиялик ҳужумчи агар клубда қолса, мавсум охиригача жамоадан четлатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, римликлар якшанба куни Италия чемпионати доирасида турнир етакчиси "Наполи"га қарши баҳс олиб боради.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ