
"Рома" бир футболчи учун ҳамшаҳари билан рақобатлашади
- 11-феврал 2022, 16:58
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Айнтрахт" клубининг ҳужумкор қанот ярим ҳимоячиси Филип Костич А Серия клубларининг эътиборига тушди.
Италиялик журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, 29 ёшли футболчи учун Римнинг икки гранди - "Рома" ва "Лацио" кураш бошлаган. Сербиялик иқтидор эгасининг айни дамдаги трансфери 20 миллион еврога баҳоланмоқда.
Костич жорий мавсум "Айнтрахт" сафида жами 23 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ