Истамбул Башекшехир клуби ҳужумчиси Робиньо ёзги трансфер ойнаси вақтида клубини алмаштириш ниятида.
Италиялик журналист Николо Скира хабарига кўра, 36 ёшли бразилиялик футболчи собиқ клуби Сантосга қайтишни режалаштирмоқда. Ўз навбатида Сан-Паулу клуби ҳам Робиньога шартнома таклиф қилишга тайёр.
Жорий мавсумда ҳужумчи турк клуби сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, голлик вазиятларда иштирок этмади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ