
Роберт Уиттакер: "Россиялик жангчи Исраэль Адесаньяни анчагина қийнаб қўя олади"
- 22-декабр 2024, 18:00
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Роберт Уиттакер янги зелландиялик Исраэль Адесанья ва россиялик Нассурдин Имавов ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Мен Адесаньяни фаворит деб ўйлайман. У ўз ишини жуда яхши билади, бироқ Имавов ҳам осон "ўлжа" эмас. Унинг тезлиги анча юқори. Менимча, Нассурдин Исраэлни қийнаб қўя олади" - деди австралиялик ММА устаси.
Эслатиб ўтамиз, Адесанья ва Имавов ўртасидаги баҳс 1 февраль куни "UFC Fight Night 250" турнирида бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ