Роберт Уиттакер: "Доғистондаги машғулот лагерига борган бўлардим"

Роберт Уиттакер: "Доғистондаги машғулот лагерига борган бўлардим"

  • 24-декабр 2025, 17:14
  • 0
  • MMA

Ўрта вазн тоифасида UFC нинг собиқ чемпиони Роберт Уиттакер доғистонлик жангчиларнинг фидокорлигини эътироф этди.

"Менимча, бундай фидокорлик чемпионларни яратади. Уларнинг ноёблиги ва ўзига хослиги шундаки, уларда чексиз диққат-эътибор ва ўз ишига садоқат бор. Синаб кўриш учун Доғистонга машғулот лагерига борармидим? Ҳозир эмас. Лекин ёшроқ пайтимда - ҳа", - деди австралиялик "That MMA Gril" билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Уиттакер "UFC on ABC 9" турнирида Ренье де Риддердан очколар эвазига мағлуб бўлганди.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ