Роберт Левандовски "Барселона"да қолади(ми)?
- 8-апрел, 13:46
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски клуб билан амалдаги шартномасини узайтириши мумкин. Бу ҳақда журналист Рохера Торельо хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, полшалик футболчининг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси ёзда якунига етади. Маълум бўлишича, ҳужумчи маошини камайтиришга рози бўлган ва янги битим имзолашга тайёрлигини билдирган. Бироқ, "кўк-анорранглилар" олдин унга таклиф қиладиган шартлар билан танишиб чиқмоқчи.
Маълумот учун, 37 ёшли форвард 2022 йилдан бери испан гранди сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида у 185 та учрашувда майдонга тушиб, ўз номига 118 та гол ва 23 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ