Риёд-2025. Нигора Абдуллаева мусобақани 3 та кумуш медал билан якунлади
- 9-ноябр 2025, 19:45
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Оғир атлетика
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом Бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда.
Яна бир оғир атлетикачимиз Нигора Абдуллаева (-58 кг) делегациямизга навбатдаги медални тақдим қилди. Ҳамюртимиз даст кўтариш машқини 96 кг билан иккинчи ўринда якунлади ва кумуш медалга эга чиқди.
Шунингдек, -58 кг вазн тоифасида қатнашган Абдуллаева силтаб кўтаришда 118 кг, икки курашда эса 214 кг билан ҳар икки дастурда 2-натижани қайд этди.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ