Ривалдо Ямалга маслаҳат берди

Ривалдо Ямалга маслаҳат берди

Ривалдо Ламин Ямалнинг зиёфати ва можаролар ҳақида ўз фикрини билдирди. Бразилиялик собиқ футболчи уни ОАВдаги можароларга аралашмасликка чақирди.

"Ламин ақлли йигит. Умид қиламизки, у келажакда бундай можаролар ва карьерасига зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай холатдан қочиш учун хамма нарсани қайта ўйлаб кўради.

Ламин соғлом фикрга эга ва қайси даврда яшаётганини тушунади. Унинг хатти-ҳаракатларига доимо эьтибор қаратилади. 
Барча унинг порлашда давом этишини, яхши ўйнашини ва карьерасига тўсиқ бўлувчи нарсалардан узоқроқ  туришини истаймиз. Унинг майдонда нималар қилаётгани ҳақида гаплашишни хохлаймиз",
- дейди бразилиялик собиқ Жахон чемпиони.

Аввалроқ, "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа футболчиларидан норози экани маьлум бўлганди. У футболчиларга бир нечта таъқиқлар қўйди. Бу қарорга айнан Ямалнинг туғилган куни муносабати билан уюштирилган базм атрофидаги можаро сабаб бўлган.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ