Регби-7 бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди
- 8-апрел, 13:29
- Javohir Malikov
- 0
- Ўзбек спорти
Наманган вилоятида спортнинг “Регби-7” тури бўйича ўғил болалар ва қиз болалар (У-16) ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг 2-давра ўйинлари расман бошланди.
Мазкур нуфузли мусобақа Мингбулоқ тумани спорт мактабида юқори савияда ташкил этилмоқда. Унда юртимизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган терма жамоалар иштирок этмоқда.
Ушбу мусобақада жами 28 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар берди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ