"Реал"нинг муҳим ҳужумчиси жароҳат сабаб, 10 кунга сафдан чиқди!
- 6-феврал, 23:46
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Реал Мадрид" футболчиси Родриго тахминан ўн кунга сафдан чиқди.
Мадрид клубининг хабарига кўра, 25 ёшли Бразилия терма жамоаси аъзосида ўнг оёқ пайида тендиноз аниқланган. Бу — пай толаларининг сурункали дегенератив-дистрофик касаллиги бўлиб, коллаген толаларининг юпқалашиши ва емирилиши билан тавсифланади.
"Marca" нашрининг маълумотига кўра, футболчининг тикланиш муддати тахминан 10 кунни ташкил этади. Шу тариқа, Родриго 8 февраль куни "Валенсия"га қарши ва 14 февраль куни "Реал Сосьедад"га қарши учрашувларда иштирок эта олмайди.
Жорий мавсум Ла Лигада у 18 ўйинда 8 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ