“Реал”га гол урган футболчи янги мавсумни “Локомотив” сафида бошлайди
- 20-феврал, 19:33
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
Жасур Яхшибоев - "Локомотив" футболчиси. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
2021 йилнинг 28 сентябрь куни Мадридда Тибо Куртуа дарвозасига тўп киритган ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев "Локомотив" ПФК билан шартнома имзолади. Эндиликда моҳир ярим ҳимоячи "темирйўлчилар" шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, Жасур Яхшибоев 24.06.1997 куни Тошкент вилояти, Чиноз туманида туғилган. Бўйи 178 см, вазни 71 кг. Яхшибоев фаолияти давомида "Пахтакор", "Навбаҳор", ОКМК, Қозоғистоннинг "Ордабаси", Беларуснинг "Шахтёр" ва "Энергетик-БГУ", Молдованинг "Шериф", Полшанинг "Легия" ҳамда Эроннинг "Нассажи" клубларида тўп тепган.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ