“Реал” Мбаппе бўйича журналистлар ва фанатларни айблади
- 3-октябр, 12:05
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Мадриднинг «Реал» клубида айрим ОАВ ва мухлислар жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппега қарши туҳмат кампанияси олиб бораётгани ҳақида фикр билдирилган. Бу ҳақда L’Équipe хабар берди.
Футболчи Париждаги клубда кўрилганидан кейин унга нисбатан танқидлар пайдо бўлган.
Манба маълумотига кўра, жароҳат олган Мбаппенинг Парижга бориши ва у ерда Эстер Экспосито исмли қиз билан тунги клубда суратга тушиши клуб билан келишилган. «Реал» мураббийлар штаби ва тиббий бўлими Мбаппенинг режаларидан хабардор бўлган.
Терма жамоа сафида олган чап тиззасидаги жароҳати ҳужумчига «Реал» базасида машғулот ўтказиш ёки одатий физиотерапия муолажаларидан ўтиш имконини бермаяпти.
Ҳужумчининг тикланиш режаси футболчининг ўзи, тиббий штаб ва «Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо ўртасида келишилган. Асосий мақсад – Мбаппенинг тиззасига дам бериш ва даволаш жараёнини жадаллаштирмаслик.