“Реал” мавсумни совринсиз якунлайдиган бўлди
- 11-май, 04:55
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
"Реал Мадрид" 2025/26 йилги мавсумни совринсиз тугатадиган бўлди.
Мадридликлар Ла Лигада чемпионликни "Барселона"га бой берди. Шунингдек, жамоа Испания кубогининг 1/8 финалида "Альбасете"га мағлуб бўлган эди.
Испания Суперкубоги финалида ҳам “қаймоқранглилар” яна “Барселона”га ютқазди. Чемпионлар лигасиниг чорак финалида эса "Бавария" мадридликларни мусобақадан чиқариб юборди.
Маълумот учун, клуб ўз тарихида 15 марта Чемпионлар лигасини ҳамда 36 марта Ла Лига бош совринини қўлга киритган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ