"Реал Мадрид" ҳужумчисига нақд 5 та клуб қизиқиш билдирмоқда
- 13-декабр 2025, 00:11
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Реал Мадрид" ҳужумчиси Гонсало Гарсия жорий мавсумда кўп ўйин амалиётига эга бўлмаётгани боис, қишки трансферлар ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.
"Transfer News Live" манбасига кўра, Гарсияга бешта клуб қизиқиш билдирган: "Астон Вилла", "Лидс", "Брайтон", "Вулверхэмптон" ва "Айнтрахт". Transfermarkt порталининг мутахассислари футболчини 15 миллион еврога баҳолашган.
Жорий 2025/2026 мавсумда Гарсия "Реал"нинг 14 та ўйинида иштирок этди, аммо гол урмади. Шу билан бирга, ёзда бўлиб ўтган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида у 6 та ўйинда 4 та гол урган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ