"Реал Мадрид" Чемпионлар лигасида юбилей баҳсини ўтказди

"Реал Мадрид" Чемпионлар лигасида юбилей баҳсини ўтказди

Хабарингиз бор, кеча ЕЧЛда нимчорак финал учрашувлари бўлиб ўтди. "Реал" "Сантьяго Бернабеу"да ҳамшаҳари "Атлетико" билан беллашди ва қийин ғалабага эришди. (2:1)

Бу жамоанинг Чемпионлар лигасидаги 500 юбилей ўйини сифатида тарихда қоладиган бўлди. Бу учрашувларда жамоа қуйидагича статистика қайд этган: 302 ғалаба, 85 дуранг ва 113 мағлубият.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" ҳамда "Реал" ўртасидаги жавоб баҳси 12 дан 13 мартга ўтар кечаси 01:00 да "Ванда Метрополитано" ўйингоҳида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ