“Реал” футболчилари Винисиуснинг кетишига ишонган эди...
- 18-октябр, 14:14
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Мадриднинг “Реал” клубидаги футболчилар бразилиялик легионер Винисиус Жуниорнинг ўтган ёзда “Арсенал”га ўтишини муқаррар, деб ҳисоблашган.
Бу ҳақда Cadena SER хабар берди.
Манба маълумотига кўра, мадридликлар кийиниш хонасида бразилиялик футболчининг жамоа билан муносабатлари жуда яхши бўлишига қарамай, унинг кетишини кутишган. “Реал”да вингернинг ҳозирги спорт формаси унчалик яхши эмаслиги қайд этилган.
Винисиуснинг “Арсенал”га ўтиши стратегик аҳамиятга эга, деб қаралган. Англия Премьер-лигаси Винисиусни дунёга ўзининг асосий юлдузларидан бири сифатида танитишни, унинг Эрлинг Холанд билан рақобати эса чемпионатнинг корпоратив имижида асосий мавзулардан бирига айланишини режалаштирган.
Жорий мавсумда Винисиус барча мусобақалар доирасида саккизта учрашувда иштирок этиб, бир гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.