"Реал" 16 ёшли футболчининг катта талабларини қондиришга тайёр

"Реал" 16 ёшли футболчининг катта талабларини қондиришга тайёр

«Реал Мадрид» мутасаддилари «Манчестер Юнайтед» ёшлар жамоаси аъзоси 16 ёшли истеъдодли ярим ҳимоячи Жей-Жей Габриэл учун курашда «Барселона» билан рақобатни давом эттирмоқда.

Маълумотларга кўра, айнан шу икки испан гранди ёш англиялик футболчи учун асосий даъвогар ҳисобланмоқда. Улар бу борада «ПСЖ» ва «Бавария»ни ортда қолдирган. 

Sport нашри хабар беришича, «Реал» трансфер бўйича Габриэл томонидан қўйилган шартларни қондиришга тайёр. Умумий битим қиймати тахминан 10 миллион евро атрофида бўлиши кутилмоқда. 

Шу билан бирга, «Барселона» футболчига уч йиллик шартнома, йилига 2 миллион евро маош ва қатор бонуслар таклиф этмоқда.

Жей-Жей Габриэл ва унинг яқинлари якуний қарор тез орада қабул қилинишини тасдиқлашган. Ёш ҳужумкор ярим ҳимоячи аллақачон «Манчестер Юнайтед» базасини тарк этган ва ҳозирда Барселонада якка тартибда машғулотлар олиб бормоқда.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ