Райан Гарсиянинг кейинги рақиби маълум
- 16-апрел, 17:39
- Javohir Malikov
- 0
- Бокс
Бокс бўйича ярим ўрта вазн тоифасида WBC чемпиони Райан Гарсия ўзининг навбатдаги рақиби британиялик чарм қўлқоп устаси бўлишини маълум қилди.
"Август ойида Лас-Вегасда жанг қиламан. Рақибим – Конор Бенн. Йигитлар, мен уни тор-мор қиламан", - деди америкалик.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Райан ҳамюрти устидан ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозониб, чемпионлик камарини Марио Барриосдан тортиб олганди. Бенн эса ўтган ҳафта очколар эвазига Регис Прогрейсни мағлуб этди ва Zuffa Boxing промоутерлик компаниясидан 15 миллион доллар олди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ