Райан Гарсия Исроил Мадримовнинг собиқ рақиби ҳақида нималар деди?
- 24-март, 22:33
- Javohir Malikov
- 0
- Бокс
Ярим ўрта вазн тоифасида WBC чемпиони Райан Гарсия бокс юлдузларидан бири Терренс Кроуфордни танқид қилди.
"Менимча, Кроуфорд одамлар айтганидек кучли боксчи эмас. Мен билан баҳслашишингиз мумкин, бироқ аниқ биламан – мен ундан яхшироқман. Тезлигим ҳам анча юқори. Терренснинг охирги жангларини кўринг. У яхшигина қийинчиликларга учради. Шунда ҳам сизлар уни зўр дейишингиз тўғри эмас" - деди Гарсия.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 3 август куни Кроуфорд ҳамюртимиз Исроил Мадримовга қарши рингга кўтарилган эди. Ушбу баҳсда вакилимиз жуда кучли қаршилик кўрсатганига қарамай, якунда очколар эвазига имкониятни бой бериб қўйганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ