Расмий хабар! "Бавария" Упамекано билан шартномани узайтирди
- 13-феврал, 17:32
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Германиянинг "Бавария" клуби Дайо Упамекано билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда немис жамоаси матбуоти хабар берди.
Франциялик ҳимоячининг шартномаси келаси ёзга қадар белгиланган эди. Янги келишув эса 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
27 ёшли футболчи "қизиллар" сафида бешинчи мавсумини ўтказмоқда. Бу вақт ичида Дайо 180 та расмий ўйинда майдонга тушиб, олтита гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ