Расман! Умтити эндиликда эркин агент
- 30-июн 2023, 22:16
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
"Барселона" ҳамда Самюэль Умтити ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилди. Бу ҳақда "кўк-анорранглилар" ўз расмий саҳифаларида хабар берди.
Эндиликда, футболчи эркин агент ҳисобланади. У 2016 йилда "Лион"дан "Барса" сафига келиб қўшилганди. Футболчи "Барса" сафида жами 90 та беллашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган.
У ўтган мавсумни "Лечче" клуби сафида ижара асосида ўтказганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ