Расман! Ўзбекистон ҳакамлар жамоаси Жаҳон чемпионатида фаолият олиб боради
- 9-апрел, 22:44
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
Ўзбекистонлик ҳакамлар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида фаолият олиб боради. Бу ҳақда ФИФА расмий саҳифасида маълум қилди.
Хабарингиз бор, 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мундиалда ўзбекистонлик ҳакамлар: Илгиз Танташев бош ҳакам сифатида, Андрей Сапенко ва Тимур Гайнуллин эса ёрдамчи ҳакам сифатида ишлайди.
Ҳакамларимизга Жаҳон чемпионати ўйинларида омад тилаймиз.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ