Расман! Отабек Шукуров жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Расман! Отабек Шукуров жамоасига янги бош мураббий тайинланди

  • 11-декабр 2024, 17:05
  • 0
  • Футбол

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Отабек Шукуров ҳозирда Саудиянинг "Ал-Файҳа" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Ушбу жамоага янги бош мураббий тайинланди.

Португалиялик мутахассис Педро Эмануэль мавсум якунига қадар "Ал-Файҳа"ни бошқаради. Бу ҳақида клуб матбуоти хабар берди. 49 ёшли мураббий фаолияти давомида "Порту", Алмерия, "Ал-Айн", "Арока" ва "Ан-Наср" жамоаларида ишлаган. Жалолиддин Машариповнинг "Ан-Наср"даги собиқ мураббийи ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 2018-2019 йилги мавсумда Эммануэль Саудия лигасининг энг яхши мураббийи совринини қўлга киритган эди.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ