
Расман! МЮ бош мураббийи фаолиятини терма жамоада давом эттиради
- 29-апрел 2022, 17:50
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник Австрия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Терма жамоа билан имзоланган шартномага кўра, мутахассис 2 йиллик битимга қўл қўйган. У жорий мавсумни Манчестер клуби билан тугатиб қўяди.
"Мен янги мавсумни Австрия терма жамоасида бошлашга қарор қилдим. Ҳозирда бор эътиборимни МЮга қаратганман.
Клубни қудратли жамоага айлантириш учун ҳар нарсага тайёрман", - деди германиялик мутахассис.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ