Расман! "Локомотив" 1 йилдан кўпроқ вақт давомида расмий ўйинда қатнашмаган футболчи билан шартнома имзолади
- 15-июл 2023, 00:43
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Ўз олдига Суперлигага қайтиш вазифасини қўйган "Локомотив" давралар оралиғида ўз таркибини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.
Тошкентликлар матбуот хизмати тажрибали ярим ҳимоячи Муроджон Тошматов билан шартнома имзоланганини эълон қилди. Ўтган 4 ярим мавсумни ОКМК таркибида ўтказган 32 ёшли Тошматов эндиликда "темирйўлчилар" учун тер тўкади. Эътиборлиси, у жорий мавсум ҳали бирорта беллашувда майдонга тушгани йўқ. У сўнгги бор 2022 йилнинг июнь ойида расмий ўйинда қатнашганди.
Қайд этиш керак, Муроджоннинг "Локомотив" таркибидаги илк расмий учрашуви собиқ жамоасига қарши бўлиши мумкин. Боиси, ОКМК ҳамда "Локо" Ўзбекистон кубоги 1/8 финалида ўзаро тўқнаш келади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ