
“Лидс“ бош мураббийи Марсело Бьелса жамоа билан хайрлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Бьелсанинг кетишига унинг охирги ўйинлардаги қониқарсиз натижалари сабаб бўлди. “Лидс“ аргентиналик мутахассис бошчилигида охирги 3 ўйинда жами 14та гол ўтказиб юборди.
Хабарларга кўра, Марсело ўрнини “Лейпциг“ собиқ бош мураббийи Жесси Марш эгаллаши кутилмоқда. Ҳозирча бу борада расмий хабар чиққани йўқ.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ