
Расман! "Бухоро" Улуғбек Бақоевни рўйхатдан ўтказди, Фузайлов ҳам клубда қолади
- 6-апрел 2023, 17:57
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Бир неча кун олдин "Бухоро" маҳоратли мутахассис Улуғбек Бақоев билан шартнома имзоланганини эълон қилди.
ЎзПФЛ матбуот хизмати берган маълумотга кўра, бухороликлар мутахассисни Лига рўйхатидан ўтказган. Шунингдек, 4 та тур давомида жамоада ишлаган Ҳаким Фузайлов ҳам маслаҳатчи мураббий сифатида ишлашда давом этади.
Маълумот учун, Бақоев ўтган мавсум сўнгида "Сўғдиёна" билан хайрлашганди. Клуб бошқарувида у Ўзбекистон Суперлигаси кумуш медалларига эга чиққан.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ