
Расман! "Барселона" футболчиси мавсумни "Бетис"да давом эттирадиган бўлди
- 28-декабр 2019, 21:10
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Карлес Аленья мавсумни "Бетис"да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда севиляликлар расмий сайти хабар тарқатмоқда.
“Бетис” клуби 21 ёшли испаниялик футболчини жорий мавсум якунига қадар сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага олди.
Маълумот учун, Аленья “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У каталонияликлар сафида 2016 йилнинг ноябрида дебют қилган эди. Ўтган давр мобайнида Карлес 39 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол уришга эришди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ