Испания кубоги ярим финалидан ўрин олган жавоб учрашувида "Барселона" ўз уйида "Атлетико"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Баҳсдан сўнг каталонияликлар вингери Рафинья ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Мухлислар қўллаб-қувватлаши биз учун жуда муҳим. Улар бугун буни ажойиб тарзда намойиш этишди. Ўйлайманки, биз ўйин бошиданоқ жуда яхши ҳаракат қилдик, ажойиб ўйнадик.
Қўлимиздан келган барча кучни ишга солдик. Охир-оқибат, мухлислар стадионни жамоадан жуда фахрланган ҳолда тарк этганига ишонаман. Биз ҳам шундай ҳис қиляпмиз.
Албатта, финалга чиқа олмаганимиздан хафамиз. Бироқ салбий жиҳатлардан кўра ижобий жиҳатлар кўпроқ деб ҳисоблайман”, — деди футболчи.
Шу тариқа, “матрасчилар” икки ўйин натижасига кўра 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди.