Рафаэл Леауга инглиз гранди даъвогарлик қилмоқда
- 22-феврал, 13:43
- Улуғбек Хошимов
- 0
- Футбол
"Милан" етакчиси Рафаэл Леау фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
Хабарлар кўра, португалиялик ярим ҳимоячининг хизматларига Лондоннинг "Арсенал" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбада ёзилишича, "аристократлар" Леаунинг вакиллари билан дастлабки музокараларни ўтказган. Итальян клуби ўз юлдузи учун 75-80 миллион евро талаб қилмоқда. Вингер "канонирлар"нинг асосий трансфер мақсади бўлиб қолмоқда. Футболчининг "Милан" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунига етади. Нуфузли "Трансфермаркт" портали уни 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Маълумот учун, 26 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда умумий 20та учрашувда майдонга тушиб, 9та гол ва 2та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ