
Қозоғистон чемпионати. "Ордабаси" "Қайсар"ни мағлубиятга учратди, Яхшибоев учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди
- 29-июн 2024, 22:42
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Қозоғистон чемпионати 12-туридан ўрин олган "Ордабаси" - "Қайсар" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув шимкентликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Легионеримиз Жасурбек Яхшибоев асосий таркибда майдонга тушиб, битта гол урди ва учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди. Шаҳбоз Умаров эса 70-дақиқада захирадан туширирилди.
Шу тариқа, 3 очкон қўлга киритган "Ордабаси" очколари сонини 25 тага етказиб олди ва турнир жадвалида етакчига айланиб олди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ