Қозоғистон ёки Ўзбекистон: Осиё ўйинлари бокс финалида кимнинг финалчилари кўпроқ?
- 30-сентябр, 13:07
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Осиё Ўйинлари
Айти ва Нагое (Япония) шаҳарларида ўтаётган Осиё ўйинлари-2026 доирасидаги бокс мусобақасида финалчилар сони бўйича Хитой пешқадамлик қилмоқда.
Маълумотларга кўра, ҳал қилувчи жангларда бир йўла тўрт нафар хитойлик боксчи рингга кўтарилади. Финалчилар сони бўйича иккинчи ўринни Ўзбекистон ва Ҳиндистон бўлишиб олган — ҳар икки мамлакатдан уч нафардан спортчи финалга йўл олган. Олтин медал учун Қозоғистон, Хитой Тайбэи ва Жанубий Кореядан икки нафардан боксчи кураш олиб боради.
Осиё ўйинлари-2026 бокс турнири финалчилари сонига кўра мамлакатлар рўйхати қуйидагича:
Хитой — 4
Ўзбекистон — 3
Ҳиндистон — 3
Қозоғистон — 2
Хитой Тайбэи — 2
Жанубий Корея — 2
Таиланд — 1
КХДР — 1
Вьетнам — 1
Филиппин — 1
Япония — 1
Иордания — 1
Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинлари-2026 доирасидаги бокс мусобақасининг финал жанглари 2 октябрь куни бўлиб ўтади.