
"Қўқон-1912" мураббийлар штабида ўзгариш бўлди
- 20-июл 2022, 11:48
- 0
- Футбол
Суперлиганинг 2-даврасига Дўрмонда тайёргарлик кўраётган "Қўқон-1912" жамоасининг мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди. Тажрибали мураббий Шавкат Абдухўжаев бундан буён жамоа бош мураббийи Даврон Файзиевга ёрдам берадиган бўлди.
Шу кунга қадар у Ўзбекистон U-16 терма жамоасида ишлаб келаётган эди. У "Қўқон-1912" жамоасида катта мураббий этиб тайинланган.
Абдухўжаев "Обод", "Динамо", "Сўғдиёна" ҳамда "Сурхон" жамоаларидаги фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш бўлиб улгурган.
Манба: "Қўқон-1912" ПФК матбуот хизмати.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ