
"Қўқон-1912" Биринчи лига жамоасига мағлуб бўлди
- 15-июл 2023, 22:21
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Бугун Про лига вакили "Қўқон-1912" Тошкентда Биринчи лига жамоаси "Олимпия"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Ўйин тошкентликларнинг 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Мезбонлар сафида Усмонов ҳамда Чўлпонов урган голларга қўқонликлар Исоқжоновнинг аниқ зарбаси эвазига бир бор жавоб қайтарди.
Шунингдек, қўқонликларнинг U-19 жамоаси андижонлик тенгқурларига қарши майдонга тушди. Мазкур баҳсда "шунқорлар" 3:2 ҳисобида зафар қучди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ