"Қизилқум" икки футболчиси билан хайрлашди
- 6-январ, 18:24
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Роман Папарига ва Даврон Анваров "Қизилқум"ни тарк этди. Бу хабарни навоийликлар матбуоти тасдиқлади.
"Якунланган мавсумда жамоамиз таркибида тўп сурган украиналик ҳужумчи Роман Папарига ҳамда ярим ҳимоячи Даврон Анваровлар билан тузилган меҳнат шартномаси якунлангани боис улар фаолиятини бошқа жамоаларда давом эттиришади. Уларнинг кейинги фаолиятларида омад тилаб қоламиз. Барчаси учун раҳмат!", - дейилади хабарда.
Маълумот учун, "Қизилқум" ўтган мавсумни 9-ўринда якунлади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ