"ПСВ Эйндховен" кетма-кет учинчи марта Эредивизия ғолибига айланди. Нидерландия чемпионатининг 29-турида "Фееноорд" "Волендам"га (0:0) бас кела олмади ва “оқ-қизиллар”га етиб олиш имкониятини йўқотди.
ПСВ Нидерландия чемпионатининг 29-турида "Утрехт"ни мағлуб этди (4:3) ва чемпионат тугашига 5 тур қолганида совринни қўлга киритди. Иккинчи ўриндаги "Фееноорд" пешқадамдан 17 очко ортда қолмоқда. Эредивизияда Топ-3ни "НЕК Неймеген" якунлаб берди.
ПСВ тарихда 27-марта Нидерландия чемпиони бўлди. Бундан ташқари, клуб 11 та мамлакат кубоги ва 15 та миллий Суперкубокни қўлга киритган. "Қизил-оқлар"нинг халқаро миқёсдаги совринлари ҳам бор: Европа чемпионлар кубоги ва УЕФА кубоги.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ