Профессионал бокс. Отабек Холматов рақибни "эзиб ташлади"

Профессионал бокс. Отабек Холматов рақибни "эзиб ташлади"

  • 5-апрел 2025, 19:07
  • 1
  • Бокс

Хабарингиз бор, айни пайтда Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтмоқда.

Эътиборлиси, унда иштирок этаётган ҳамюртларимиздан бири Отабек Холматовнинг жанги якунланди.

8 раунд этиб белгиланган баҳс муддатдан аввал ўз ниҳоясига етди. Ҳамюртимиз филиппинлик Жейсон Канога барча раундларда "зарбалар ёмғири"ни ёғдирди. Сўнгги раундга келиб, рақиб бунга бардош бера олмади. Шу тариқа Холматов 8-раундда Жейсонни техник нокаутга учратди.

Мазкур ғалаба Холматовнинг фаолиятидаги ўн учинчиси бўлди.

Эслатиб ўтамиз, олдинда бизни Баҳодир Жалолов ва Украина вакили Игор Шевадзутский тўқнашуви кутмоқда.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ