Про лиганинг 1-тур учрашувлари старт олди
- 5-апрел, 22:38
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
Бугун Ўзбекистон Про лигасининг 1-туридан ўрин олган 3 та учрашув бўлиб ўтди.
Биринчи беллашув Фарғонанинг “Яйпан” ва Бекободнинг “Металлург” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Бу баҳс бекободликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Дастлаб учрашувнинг 6-дақиқасида “Яйпан” футболчиси Музаффархон Мўминов ҳисобни очишга эришган бўлса, 17-дақиқада Комилжон Тожиддинов орадаги мувозанатни тиклашга эришди. Ўйиннинг 67-дақиқасида Бранимир Ёчич “Металлург”нинг 2-голини ўз номига ёздириб қўйди.
Кунинг иккинчи учрашувида “Арал” ва “Республика ФА” клублари куч синашди. Бу беллашувда қорақалпоқлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. “Арал” сафида Руслан Қалмағанбетов дублни расмийлаштирган бўса, “Республика ФА”нинг ягона голига эса Озодбек Одилжонов муаллифлик қилди.
Сўнгги баҳсда Қаршининг “Шўртан” ва Тошкентнинг “Олимпик MobiUZ” тўқнаш келди. Бу учрашувда қаршиликлар 1:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Ўйиндаги ягона гол 36-дақиқада Муҳаммадали Абдураҳмонов томонида киритилди.