Про лига. “Пахтакор Фарм” “Лочин” билан дуранг ўйнади, “Яйпан” эса “ТерДУ”дан устун келди
- 11-апрел, 18:16
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
Про лиганинг 2-туридан ўрин олган яна иккита учрашув якунлади.
Биринчи беллашув Қашқадарёнинг “Лочин” ҳамда Тошкентнинг “Пахтакор Фарм” жамоалари куч синашди. Дастлаб меҳмонлар футболчиси Қодирбек Мамасов ҳисобни очишга эришди. 82-дақиқада эса қашқадарёликлар футболчиси Шерали Расулов гол киритиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Куннинг иккинчи учрашуви Фарғонанинг “Яйпан” ва Сурхондарёнинг “ТерДУ” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Бу баҳсда фарғоналиклар 2:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Дастлаб беллашувнинг 5-дақиқасида Муслим Ҳабибуллаев ҳисобни очган бўлса, 49-дақиқада меҳмонлар футболчиси Шаҳзод Бозоров гол киритиб, мувозанатни тиклади. 51-дақиқада эса Фирдавс Умаралиев жамоасини ғалаба голига муаллифлик қилди.
Про Лига
vs
Yaypan won after full-time.Про Лига
vs
Game ended in draw.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ