Про лига. Бугун 5-турнинг сўнгги учта учрашуви бўлиб ўтди
- 26-апрел, 22:30
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
Про лиганинг 5-туридан ўрин олган учта учрашув якунланди.
Куннинг биринчи беллашуви Қорақалпоғистоннинг “Арал” ҳамда Фарғонанинг “ФарДУ” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди ва баҳс қорақалпоқларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. “Арал” сафида голларга Мирзабек Дарябаэв ва Азизбек Баҳрамов муаллифлик қилди.
Иккинчи учрашувда “Республика ФА” ва Самарқанднинг “Каттақўрғон” жамоалар ўзаро баҳс олиб борди. Бу беллашувда самарқандликлар 1:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Баҳсдаги ягона гол 51-дақиқада Гиорги Пантсулаиа томонидан киритилди.
Турнинг сўнгги баҳсда Бўстонлиқнинг “Ғазалкент” ва Қашқадарёнинг “Лочин” жамоалари куч синашди. Бу беллашувда қашқадарёликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишга эришди. “Лочин” сафида голларни Абдувоҳид Охтаев ва Асадбек Самариддинов ўз номига ёздириб қўйди.