Бугун “Бобур арена” стадионида “Андижон” жамоаси чемпионатнинг 4-тур доирасида Муборакнинг “Машъал” клубини қабул қилади.
Қизиғи, ўтган йили ҳам чемпионатнинг айнан 4-турида ушбу жамоалар “Бобур арена”да беллашишган ва 1:0 ҳисобида “Андижон”нинг қўли баланд келган. Ягона гол Илҳом Абдуғаниевнинг ҳисобига ёзилган бўлиб, айни пайтда у энди “Машъал” шарафини ҳимоя қилмоқда. Шунингдек, ўтган мавсумнинг иккинчи даврасидаги ўйинда “Машъал” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
Ушбу клубларнинг илк тўқнашуви 1995 йилдан бошланган бўлиб, шу вақтга қадар миллий чемпионатда 36 марта тўқнаш келишган. “Машъал”да 19, “Андижон” 12 ғалаба бор. 5 та ўйин дуранг билан якун топган. Тўплар нисбати 40\50 муборакликлар фойдасига.
Эслатиб ўтамиз, учрашув соат 16:00 да бошланади.