Полина Кудерметова нимчорак финал босқичига йўл олди

Полина Кудерметова нимчорак финал босқичига йўл олди

Хабар берганимиздек, шу кунларда Хитойнинг Нинбо шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида WТА 500 таснифидаги "BNB Ningbo Open" турнири ўтказилмоқда. Нуфузли мусобақада ҳамюртларимиз Камила Раҳимова ва Полина Кудерметова навбатдаги учрашувларини ўтказишди. 

Асосий тўрнинг илк даврасида дунё рейтингида 69-ўринни эгаллаб турган Камила 28-поғонадаги чехиялик тажрибали Мария Бузковага имкониятни бой бериб қўйди. Жаҳоннинг 102-ракетка устаси Полина Кедерметова эса WТА рейтингида 38-ўринда қайд этилган Испания вакиласи Кристина Букшадан устун келди. Кудерметованинг нимчорак финал босқичидаги рақибаси дунё рейтинги пешқадами Елена Рибакина бўлади.

Ҳамюртларимизнинг биринчи даврадаги натижалари қуйидагича:

Камила Раҳимова – Мария Бузкова (Чехия, 28)  4:6, 4:6
Полина Кудерметова – Кристина Букша (Испания, 38) 7:6, 6:2 

Кудерметовани иккинчи даврадаги қуйидаги учрашув кутмоқда:

21 октябрь:
Полина Кудерметова – Елена Рибакина (Қозоғистон, 1).

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ