
Погбанинг ҳолати ҳақида маълумот берилди
- 4-январ 2023, 07:02
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри шогирди Поль Погбанинг ҳолати ҳақида фикр билдирди.
"Унинг тиззасидаги оғриқ аллақачон йўқолган. Поль ҳозир бемалол югурмоқда. Агар шундай давом этса, яқин 15-20 кун ичида жамоавий машғулотга қўшилиши мумкин.
У барчасини босқичма-босқич ўтказмоқда. Кўрамиз, қачон сафга қайтар экан",-деди италиялик мутахассис.
29 ёшли ярим ҳимоячи ўтган ёзда "Манчестер Юнайтед"дан туринликлар таркибига келиб қўшилганди. У жароҳати туфайли жорий мавсум ҳали майдонга тушмади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ