
Почеттино: "Челси"га янги ярим ҳимоячилар керак"
- 19-июл 2023, 18:58
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоада янги ярим ҳимоячиларни кўришни хоҳлашини яширмади.
Ушбу ёзда "аристократлар" Матео Ковачич, Нъголо Канте, Мэйсон Маунт ва Рубен Лофтус-Чиклар билан хайрлашганди. Рўйхатдаги барча футболчилар майдон марказида ўйновчи футборлчилар эди.
- Ярим ҳимоя чизиғига трансферлар керакми?
"Менимча, бу аниқ. Ҳеч кимга сир эмаски, бизга янги ярим ҳимоячилар керак”, - деди Почеттино матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" ҳозирда майдон марказини кучайтириш учун устувор вазифа бўлган Мойсес Кайседо билан фаол музокаралар олиб бормоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ