
"Персеполис" фахрийси: "Ўрунов майдонда бўлганда ҳар қандай ҳимоя қўрқиб туради"
- 24-октябр 2024, 18:16
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Эрон терма жамоаси ва "Персеполис" клуби собиқ футболчиси Мортеза Керман Могаддам Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Остон Ўрунов ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Афсуски, Остон Ўрунов "Ас-Сад"га қарши ўйинда иштирок этмади ва унинг йўқлиги билинди. Ўрунов ҳам жамоавий ҳам индивидуал ҳаракатларга эга футболчи.
У майдонга бўлганда, ҳар қандай рақиб ҳимояси ундан қўрқади. Жароҳатлар жамоанинг ўйинига жиддий таъсир қилмоқда. Остон ва Канони "қизиллар" таркибида ўз ўрнига эга футболчилардир", - дейди Мортеза.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ