Педро "Лацио"даги келажагига ойдинлик киритди
- 31-октябр 2025, 14:41
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
38 ёшли футболчи Педро жорий мавсум якунлангач, "Лацио"ни тарк этишини маълум қилди. Испаниялик футболчи 2021 йилдан буён римликлар шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. У аввал "Барселона", "Челси" ва "Рома" жамоаларида ҳам ўйнаган.
"Мен ҳар доим жамоага ёрдам беришни хоҳлайман. Бу, албатта, менинг "Лацио"даги охирги мавсумим, лекин жамоани ўз ўрнига — Европа мусобақаларига олиб чиқмоқчиман. Биз ўсиш ва юқори мақсадларга интилиш имкониятига эгамиз.
Қанча йил ўйнашимни айтолмайман. Ҳар бир машғулотдан максимал фойда олишга ҳаракат қиламан, аммо ҳар куним фаолиятим якунланишига яқинлаштирмоқда", — деди Педро.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ