Педри: «Ямал — дунёдаги энг яхши футболчи»
- 19-октябр, 21:57
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
«Барселона» ярим ҳимоячиси Педри жамоанинг қанот ҳужумчиси Ламин Ямалнинг ўйини ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«У доимо муваффақиятга эришишга интилади ва ўйиндан завқ олади. Тўп унинг оёғига келиб тушганда, дриблинг ишлатиши, гол уриши ва голли узатмаларни амалга оширишидан футбол ўйнаш унга ёқиши яққол кўринади. Ямал ўйин тақдирини ҳал қила олади. У дунёдаги энг яхши футболчи», — дея Педрининг сўзларини Mundo Deportivo нашри келтирди.
19 ёшли вингер жорий мавсумда каталонияликлар сафида 11 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, эртага, 20 октябрь куни «Барселона» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-тури доирасида сафарда «ПСЖ»га қарши баҳс олиб боради.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ