Педри: «Дембеле «ПСЖ»да ўзининг ҳақиқий даражасини кўрсатди»

Педри: «Дембеле «ПСЖ»да ўзининг ҳақиқий даражасини кўрсатди»

  • 20-октябр, 01:22
  • 0
  • Футбол

«Барселона» ярим ҳимоячиси Педри Чемпионлар лигаси доирасида «ПСЖ»га қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан Усман Дембеленинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

Жамоалар ўртасидаги баҳс 20 октябрь, сешанба куни Парижда бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.

«Усман мени доимо ҳайратда қолдирган. У машғулотларда оддий футболчи қила олмайдиган ишларни бажарарди. Мен унга доимо ўзига хос эканини ва ажойиб иқтидорга эга бўлганини айтардим.

«ПСЖ»га ўтганидан кейин у ўз салоҳиятини тўлиқ намоён қилди — биз ҳақиқий Дембелени кўрдик. «Барселона»да ҳам у ўз маҳоратини кўрсатарди, аммо бу фақат айрим ўйин эпизодларида кузатиларди. Унга барқарорлик етишмасди. Ўйинидаги изчилликни топгач, «Олтин тўп»ни қўлга кирита олди.

Мен учун у нафақат жаҳон даражасидаги футболчи, балки ажойиб дўст ҳамдир. У билан бирга ўйнаш мен учун катта завқ эди», — дея Педрининг сўзларини Barca Universal нашри келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Усман Дембеле 2017–2023 йилларда «Барселона» шарафини ҳимоя қилган. Шундан сўнг у «ПСЖ» сафига кўчиб ўтган.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ