Педри бўлажак тўқнашув олдидан ПСЖнинг энг хавфли ўйинчиси кимлигини айтди
- 20-октябр, 07:20
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Каталония жамоаси ярим ҳимоячиси Педри «ПСЖ» таркибида ўйнаётган Витиньянинг ўйинига юқори баҳо берди. Испаниялик футболчи уни ҳақиқатан ҳам алоҳида тўп суриш услубига эга ўйинчи сифатида таърифлади. Педрининг фикрича, Витинья тўп назорати ва ҳужумларни ташкил этиш борасида энг кучли футболчилардан бири.
«У жуда ҳам ўзига хос футболчи, ўйинни қуриш ва тўпни назорат қилиш жиҳатидан энг яхшилардан — балки энг яхшисидир. У тўп билан бўлганида «ПСЖ»га жуда катта фойда келтиради, у майдонда бўлмаганда эса бу дарҳол сезилади. Менга шундай футболчиларга қарши ўйнаш ёқади. Бу энг кучлиларга қарши ўз имкониятларингни синаб кўриш учун ажойиб имконият», — дея Педрининг сўзларини келтиради The Touchline.
Португалиялик ярим ҳимоячи Витинья 2022 йилдан бери «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Париж клубига «Порту»дан ўтган. Жорий мавсумда у клуб сафида 11 та ўйин ўтказиб, икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва бир марта голли узатма берди.